Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ТУМАН ОЧИҚ БИРИНЧИЛИГИ

Яқинда Миронқул маҳаласида жойлашган «Учқун» болалар оромгоҳида 1-сон БЎСМ ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллик байрамига бағишланиб, «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида миллий кураш бўйича туман очиқ биринчилиги ўтказилди.

Унда 120 нафардан зиёд ёш полвонлар 15 та вазн тоифасида ўзаро беллашдилар. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи А.Нуритдинов, 1-сон БЎСМ директори Ш.Нурмоновлар сўзга чиқиб, спортчиларга омад тилашди. Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувларда 2004-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Х.Сайфиддинов (32 кг вазнда), Б.Авазов (35 кг вазнда), С.Бозоров (42 кг вазнда), С.Холматов (46 кг вазнда), Д.Болтаев (50 кг вазнда), Ш.Рашидов (55 кг вазнда), М.Эргашев (60 кг вазнда), 2007-2009 йилларда туғилган болалар ўртасида Т.Давлатиллаев (24 кг вазнда), З.Султонов (26 кг вазнда), Н.Ўроқбоев (29 кг вазнда), Х.Жумаев (32 кг вазнда), Ж.Зайниев (35 кг вазнда) ва О.Бегматов (38 кг вазн тоифасида) фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
Мусобиқа якунига кўра, ғолиб ва совриндорлар туман 1-сон БЎСМнинг эсдалик совғалари ҳамда 1-2-3 даражали дипломлари билан тақдирландилар.

С.РАҲМОНОВ,
мусобақа бош ҳаками


Дата добавления: 17/08/2018 14:50;   Просмотров: 1214
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку