Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Савол-жавоблар

Муштарийлар томонидан таҳририятга йўлланган саволларга жавоблар

САВОЛ: Туғма ногирон фарзандига ёхуд ўзгалар парваришига муҳтож кексага қаралган вақт иш стажига кирадими?

Нигора ҲАЛИМОВА, Ўрташиқ маҳалласи

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги №252 сонли “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан I-гуруҳ ногирони ёки 16 ёшгача ногирон болани, шунингдек, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексага қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига фақат қараб турилган ва қараб туришга муҳтож бўлган шахс билан бирга яшаган шахслардан бирига қўшиб ҳисобланади.


САВОЛ: Собиқ жамоа хўжаликларидаги (колхоз) меҳнат фаолияти қандай тартибда иш стажига қўшилади?

Дилафрўз НОСИРОВА, Янгибоғ маҳалласи

ЖАВОБ: Юқоридаги қарорга мувофиқ 1965 йилгача бўлган даврда жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқишда, ушбу йилдаги меҳнат билан қатнашиш кунлари сонидан қатъий назар, ҳар бир ишлаб берилган йил иш стажига бир календарь йил сифатида қабул қилинади.

1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқишда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади. Агар жамоа хўжалиги аъзоси меҳнатда иштирок этишнинг белгиланган минимумини жамоа хўжалиги аъзолари таркибига қабул қилиш (чиқиш) йилида бажарган бўлса, у ҳолда унинг иш стажи жамоа хўжалиги аъзолари таркибига қабул қилинган санадан (чиқиш санасигача) бошлаб қабул қилинади. Жамоа хўжалигида меҳнатда иштирок этишнинг белгиланган минимумини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, меҳнатнинг амалдаги давомийлиги бўйича иш вақти ҳисобга олинади.

Ф.ҒАНИЕВ, туман БТПЖ бўлими бошлиғи


Последнее редактирование: 27/02/2017 17:49;   Просмотров: 5107
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку