Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

СОДИҚ ЎҒЛОНЛАР УЛУҒЛАНДИ

Ўзбекистон "VETERAN" жангчи-фахрийлари ва ногиронлари бирлашмасининг 25 йиллиги ҳамда Афғонистондан собиқ қўшинларимиз олиб чиқилганлигининг 30 йиллигига бағишланган тадбир Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистонлик фахрийлар билан бирга МДҲ давлатларидан келган жангчи фахрий меҳмонлар ҳам қатнашдилар. Тадбирда 12 кишидан иборат вилоятимиз вакиллари ҳам қатнашдилар. 2 февраль куни эрталаб тадбир қатнашчилари Хотира майдонидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар Хотира китоби қаторида 1979-1989 йилларда Афғонистонда ҳалок бўлган ватандошларимиз ҳамда Ўзбекистон тинчлигини сақлаш ва сарҳадларимиз хавфсизлигини таъминлаш йўлида жон берганлар Хотира китобининг очилиш митинги бўлиб ўтди. Митингни қисқа кириш сўзлари билан Ўзбекистон мудофаа вазири очди. Тадбир қатнашчилари Ўзбекистон Қуролли кучларининг музейини тамоша қилишди. Тантанали анжуман пойтахтдаги "Туркистон" саройида бўлиб ўтди. Тадбир қатнашчиларга катта таассурот қолдирди. 15 февраль куни вилоятимизнинг барча маҳаллаларида Ўзбекистон "VETERAN" жангчи - фахрийлари ва ногиронлари бирлашмасининг 25 йиллиги ҳамда Афғонистондан собиқ қўшинларимиз олиб чиқилганлигинг 30 йиллигига бағишланган тадбир маҳалладош жангчи фахрийлар иштирокида кенг нишонланиши режалаштирилган...

Ж.ЖАББОРОВ


Последнее редактирование: 11/02/2019 12:13;   Просмотров: 1071
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку