Мамлакатда футболни янада ривожлантириш, маҳаллалардаги болалар қизиқишини ошириш мақсадида тумандаги мини футбол майдончасида мусобақалар уюштирилмоқда. Уларда фаол қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган болажонлар ҳомийлар томонидан рағбатлантирилмоқда.
Яқинда туман прокуратурасининг Кубоги учун уюштирилган мусобақада 32 та маҳалладан 43 та жамоа қатнашди. 9-10 ёшли болалар ўртасида ўтказилган беллашувда “Рустам” маҳалласининг “Мароқанд”, 11-12 ёшлилар ўртасидаги мусобақада “Паст Оҳалик” маҳалласининг “Оҳалик”, 13-15 ёшли болалар ўртасидаги учрашувда “Навобод” маҳалласининг “Навобод” жамоаси фахрли биринчи ўрин соҳиби бўлишди.
Ғолиб жамоаларга туман прокуратурасининг кубоги ва туман Давлат солиқ инспекцияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.
Н.МАЛЛАЕВА
Copyright © 2024. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.