Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

Яқинда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида 2011-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг самбо тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг барча вилоят ва шаҳарларидан ташриф буюрган кучли ёш спортчилар ўз оғирлик тоифаларида ғолиблик учун беллашдилар.

Вилоятимиз спортчилари ҳам мусобақага пухта ҳозирлик кўрган ҳолда бориб, мураббий ва мухлислар олқишига сазовор бўлдилар. Улар мусобақанинг ҳар бир учрашувини кўтаринки руҳда ўтказиб, шахсий биринчиликда 5 та биринчи, 4 та иккинчи ва 8 та учинчи совринли ўринларни эгалладилар.
Мусобақада иштирок этган тумандаги 1-сон БЎСМ тарбияланувчиларидан иборат туманимиз вакиллари, 36-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Шаҳриёр Маматқулов (42 кг. гача вазн тоифасида) барча беллашувларда ғалабага эришиб, фахрли биринчи ўрин соҳиби бўлди. Шунингдек, 21-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Азиза Ҳамидова (52 кг.гача вазн тоифасида) иккинчи, 36-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Шербек Шодиқулов (81 кг.гача оғирлик тоифасида) учинчи ўринни қўлга киритдилар.
Мусобақа ғолиб хамда совриндорлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Т.ЮСУПОВ


Дата добавления: 14/07/2017 17:06;   Просмотров: 1522
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку