Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ЧОРДАРАДА ЯНГИ СПОРТ МАЖМУАСИ

Ёшларнинг маънан соғлом, жисмонан бақувват бўлиб улғайишлари мамлакатнинг эртанги кун қудрати, салоҳиятини мустаҳкамловчи асосдир. Бу борада келажак авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бўлиб, улар учун барча шарт-шароитлар яратиб қўйилган. Шунданда бугунги кунда юртимизнинг чекка-чекка қишлоқларидан етишиб чиққан иқтидорли, истеъдодли ўғил-қизларимиз жаҳон ва халқаро ареналарда ватанимиз довруғини янада оширмоқдалар.

Яқинда Юқори Чордара маҳалласида ҳам тадбиркор Икром Розиқов ташаббускорлигида “Чордара спорт мажмуаси” барпо этилиб, ёшлар ихтиёрига топширилди. Энди бу ерда маҳалла ёшлари спортнинг миллий кураш, дзюдо, самбо, жанговар самбо ҳамда гимнастика йўналишлари бўйича машғулотларда қатнашади.
Мазкур масканнинг очилиш маросимида маҳалла фаоли Нажмиддин Бозоров сўзга чиқиб, ташкилотчиларга маҳалла аҳли номидан миннатдорчилик билдирар экан, келгусида ушбу мажмуада шуғулланган ёшлардан ҳам юртимиз байроғини энг юқори чўққиларга кўтарадиган жаҳон ва олимпиада чемпионлари етишиб чиқишига астойдил ишонаман, деди. Шунингдек, тадбирда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Очил Алиев, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғуломжон Юсуповлар ҳам сўз олиб бундай хайрли ишда бош-қош бўлган барча фаолларга ташаккур изҳор этишди ва спортсевар ёшларга омад тилашди.

Тошпўлат ЮСУПОВ
Сурат муаллифи Б.ҚОДИРОВ


Последнее редактирование: 15/01/2018 14:43;   Просмотров: 1361
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку