Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Божхона тЎловидан озод этилади...

Жорий йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 январга қадар ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан олиб кириладиган ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хомашё, асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хомашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" қарорининг қабул қилиниши ҳам мазкур фаолият эгаларига бир қатор имтиёзлар яратди.
Жумладан, қарор билан тасдиқланган Низомга кўра, чарм ва мўйна хомашёси экспорт ҳажмининг тегишли ҳужжатлар билан белгиланган ҳажмларга мувофиқлиги юзасидан "Ўзчармсаноат" уюшмаси томонидан экспортчи ташкилотларнинг экспорт контракти мониторингдан ўтказилади.
Бунинг учун экспортчи ташкилотлар Уюшмага экспорт контрактининг асли, экспорт контрактига нарх калькуляцияси, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ошланган ярим тайёр чарм - "вет блю" хомашёсини олиб чиқиш учун экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5 фоизи миқдорида Уюшманинг Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига тўланган йиғим бўйича тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этиши талаб этилади. Уюшма томонидан мониторинг 2 иш кунида ўтказилади.
Мониторинг натижаларига кўра, нархларнинг пастлиги юзасидан асосли шубҳа пайдо бўлганида Уюшма томонидан экспортчи ташкилотга тавсиявий хулоса берилади. Чарм ва мўйна хомашёси экспортининг божхона назорати Уюшма томонидан экспортчи ташкилот тўғрисида Давлат божхона қўмитасига тақдим қилинган маълумот асосида амалга оширилади. Уюшма Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб чиқилаётган (экспорт) чарм ва мўйна хомашёсининг ҳисобини юритади.
Мазкур қарор 2019 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати


Дата добавления: 19/04/2019 12:37;   Просмотров: 904
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку