Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

"ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНГ ЗЎР ПАРТИЯ O'ZLIDEP"

Яқинда Гулобод қўрғонидаги "Амфитеатр"да O'zLiDeP туман Кенгаши томонидан "Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз" шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда маҳалла фаоллари, туман ёшлари ва депутатлар иштирок этишди.

-Мен 2006 йил O'zLiDeP ташкил этилгандан кейин 3 йил ўтиб, шу партияга аъзо бўлганман. Бугун мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий мулк эгаларининг кўпайиши, аҳолининг ишбилармонлик ортидан даромадларининг ошишини ва турмуш тарзи яхшиланаётганлигини бевосита Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал - демократик партиясининг сиёсий саҳнага кириб келиши билан боғлайман. Юртимиз ҳаётини (партия ташкил топиши) 2003 йилгача ва 2003 йилдан ҳозиргача бўлган давр оралиғини солиштирсангиз осмон билан ерча фарқ бор. Бугун биргина бизнинг туман аҳолисининг қарийиб 80 фоизи тадбиркорлик билан шуғулланади. O'zLiDeP - Ўзбекистонда энг зўр партия. Мен ушбу партияни қўллаб қувватлайман,- дейди қатор йиллар таълим соҳасида фаолият юритган нафақадаги педагог, партия фаоли Раҳматилла Шарифзода.
Тадбирда O'zLiDeP туман Кенгаши раиси Абдужаббор Умаров сўзга чиқиб, партия дастурий мақсад ва ғоялари, жорий йилги сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтишини айтиб, бу сиёсий жараёнга Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам жиддий тайёргарлик кўраётганини алоҳида таъкидлади.
- Бу йил партиямиз сайловга янгиланган партия дастури билан кириб боради. Сайловолди дастуримиз эса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши саналган Ҳаракатлар стратегиясига ҳамоҳанг тарзда яратилган бўлиб, партиямиз кейинги 5 йилликда Ўзбекистонда барча соҳаларда янгича ислоҳотларни амалга оширишни, хусусан, тадбиркорликни янада кенг кўламда ривожлантириш ва қўллаб қувватлашни мақсад қилган,- деди А.Умаров
Шунингдек,учрашувда "СИЗ O'zLiDePни биласизми?" мавзусида савол- жавоблар ҳамда сайлов ва сиёсий жараёнларга доир викторина ташкил этилди. Саволларга тўғри жавоб берган ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,
O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби


Последнее редактирование: 11/10/2019 17:39;   Просмотров: 837
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку