Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

МАТБУОТНИНГ ТАЪСИРЧАН СЎЗИ

Бугун Ўзбекистон матбуоти, оммавий ахборот воситалари янги йўналишга кирди, янги йўлдан бормоқда. Журналистика янги ғоя ва мавзулар, ижодий лойиҳалар билан бойиб, сўз салмоғи юксалиб мазмунан илгарилаб кетди. Журналист эркин ижод қилмоқда, мониторинг ва кузатувлар олиб бормоқда ва долзарб мавзуларни матбуотга дадил олиб чиқмоқда. Матбуотнинг таъсирчан сўзи, қудрати янада ошди десак муболаға бўлмас. Негаки, буни одамларнинг онгу шуури, тафаккури юксалаётганида, матбуотга қатъий ишонч билан қараётганида кўриш мумкин.

Бу куч, бу журъатни янги давр, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт сари дадил илдамлаётгани инъикоси, деб тушунмоқ керак. Бу янгилик - воқеа-ҳодисаларга холис, адолатли баҳо беришни, камчиликларни сабаб ва оқибати билан ёритишдек жасоратни-долзарб мавзуларни моҳиятан идрок этиб талқин қилишни, қўлимизга қаламни мустаҳкамроқ тутиб ижод қилишни бизга Ўзбекистонда олиб борилаётган одилона, халқпарвар ижтимоий сиёсат ва унинг негизида мужассам бўлган устувор ғоялар берди. Шу илғор ғоя ва лойиҳалар муаллифи, Ўзбекистонни ёрқин йўлга олиб чиқаётган Йўлбошчимизнинг беқиёс жасорати берди, десам янаям тўғрироқ бўлади.
Янги Ўзбекистоннинг истиқболи ёрқин ва саодатли йўл, бу йўлда тўғри, ҳалол ва пок бўлмоқ, инсоннинг сўзи, ўзи пок бўлмоғи лозим. Шу боис реал воқелик тасвирлари, мавзулари моҳияти журналистни эртанги истиқбол, ёруғ келажак учун меҳнат қилишга, илғор ғоялар яратишга даъват этади.
"Гулобод тонги" ижодий жамоаси шу иштиёқ, шу ғайрат ва азму шижоат билан меҳнат қилмоқда. Халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги муассислигида ислоҳотларни жадаллаштириш, халқнинг турмуш шароити ва ҳаёт сифатини яхшилаш, одамларни рози қилиш борасидаги амалий ишларни ёритмоқда. Президент фармон ва қарорлари, ҳукумат қарорлари моҳиятини халққа етказиш, вилоят ва туман ҳокимлари қарорлари, ислоҳотлар борасида амалга оширилаётган ишлар бош мавзу бўлмоқда.
Туманимиз ҳокими Носир Мавлонов таҳририят ходимлари, жамоатчи мухбирларимиз билан доимий равишда суҳбат ўтказиб, дастурий режаларимиз бажарилишида кўмак берадилар.Ислоҳотлар борасида бўлаётган тўсиқларни биргаликда ечиш бўйича маслаҳатларини аямайдилар.Маҳаллийлаштириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромади борасида ҳокимлик тавсияси асосида ёритилган мақолалар жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотди. Президентимиз кўп бора таъкидлаётган халқни рози қилиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва оилавий тадбиркорликка йўл очиш сингари мавзулар изчил, халқчил сиёсатнинг, ижтимоий ўзаги бўлди, десам тўғрироқ бўлар.
Шу ўринда газетанинг қаноти муштарийлар билан матбуот байрами арафасида очиқ мулоқот бўлсин, дея юракдаги гапларни айтишни лозим топдик. Тан олиш керак, газетани асосан жамиятнинг зиёли қатлами - ўқитувчилар, маҳалла фаоллари, шифокорлар кўпроқ ўқишади. Зиёли муштарийлардан қарзимиз кўп. Улардан келаётган хатларни тезкор газета саҳифаларига беришга ҳаракат қилаяпмиз. Агар битта ўқитувчи бир нусха газетага обуна бўлса, мутолаа қилса, билингки, газетани юз киши ўқияпти, дегани. Бундан хурсанд бўламиз. "Мен обуна бўлдим" дея юракдан фахр этган ўқитувчи, маҳалла фаоли, дўхтирни, идора ходимини "Яшанг, маънавиятингиз янада юксалсин" деб алқаймиз.Суянчимиз, таянчимиз деймиз.
Ишонаверинг, газета ўқиган одамни жамиятнинг илғор фикрли кишиси деб айта оламан. Журналистика, матбуот илгарилаб кетди, дедик. Ахир нега илгариламасин, матбуот инсонни фикрлашга, мулоҳаза юритишга ва муносабат билдиришга ўргатаяпти. Камчиликларни рўй-рост айтишга ўргатаяпти. Сиз, азиз муштарий, азиз газетхон биттагина обуна бўлиб, юрагимизга қанча қувонч, шодлик олиб кираётганингизни билсангиз эди. Шу битта газетани тайёрлаш, чоп этиш, обуначига етказиш борасидаги машаққат, яна молиявий муаммоларни ечиш борасида қанча заҳмат бор. Таҳририятлар йил ўртасида ана шундай ўткир масала- молиявий муаммога дуч келадилар.Газетанинг тақдири, чоп этиш муаммоси муҳаррирни ташвишга солади.
Икки аёл ўқитувчи таҳририятга келиб, "Домла, бизлар мактабимиз ўқитувчилари 30 нусха обуна бўлдик", дея айтган гаплари учун қувонганимдан уч кун ухламадим. Ўқитувчи газета, журнал ўқиса фикрлаш доираси кенгаяди, ўқувчиларига қизиқ воқеаларни гапириб беради, обрўси ошади.
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари байрами арафасида баъзи муаммоларни сизлар билан баҳам кўраётганимиз сабаби ҳам шу - газетхонлар бизнинг ишонган тоғимиз. Улар фикр-мулоҳазаси, таклифи, сўровномаси, камчиликларга муросасизлиги газета мазмунини бойитади, айтар сўзи салмоғи ошади. Газета ўқимишлиги янада юксалади. Шулар асосида иш режа тузамиз ва амалга оширамиз.
Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи, халқ билан юзма-юз мулоқоти, ислоҳотларнинг бориши, қишлоқ аҳолисининг турмуш шароити билан яқиндан танишуви биз, журналистларга кўп мавзуларни берди. Энг муҳими, пандемия шароитида ишлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, фаол ҳаётни давом эттириш борасида аниқ фикрлар билдиргани ҳаммамизни доимо олдинги сафда, шижоат билан ишлашга ундайди. Камбағалликни камайтириш, аҳолининг ночор қатлами ҳаётини ўрганиш шуни тақозо этмоқдаки, бунинг учун давлатимиз томонидан аниқ чоралар белгиланмоқда."Мен шу муҳтож оилаларни фаровонликка эришганини кўрсам, болалари олий даргоҳларда ўқисалар, ўз уйлари бўлса , деб ўйлайман ва албатта бу ниятларимиз рўёбга чиқади", деди давлатимиз раҳбари.
Таҳририятимиз иккинчи ярим йилликда туман ҳокимлиги ёрдамида обуна тиражини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда. Насиб бўлса, коронавирус пандемиясидан халос бўлаяпмиз, ишларимиз ривожи учун ҳар биримиз масъулиятни оширмоқдамиз. Газета ҳар бир қалбга, ҳар бир оилага, ҳар битта ишхонага кириб боради, сизни уйғоқликка, жамият ҳаётида янада фаол бўлишга ундайди.

Нормурод КАРИМОВ


Дата добавления: 25/06/2020 18:29;   Просмотров: 722
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку