Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

КОНИГИЛНИ "ТУРИЗМ ҚИШЛОҒИ" ДЕЙИШМОҚДА САМАРҚАНДЛИКЛАР

Бу қишлоқнинг тарихи олис мозийдан сўзлайди. Чўпонота тоғи этагидаги баҳаво, боғлари болга тўлган ва сув зилол бу мавзе Соҳибқирон Амир Темурнинг, Улуғбек Мирзонинг, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг эътиборида бўлган маскандир.

Қишлоқ пастироғидан Сиёб ариғи оқиб ўтади ва аҳоли томорқаларига оби ҳаёт бағишлайди. Ариққа улкан чархпалак ўрнатилган. Одамлар чархпалак айланиб косаларга сув солиши билан томорқаларидаги экинларни суғорадилар. Сиёб ариғи бўйида "Конигил мерос" корхонаси ташкил этилганига йигирма беш, йилдан ошди. Ишбилармон Зариф Мухторов сув бўйида қадимий устохона ташкил этиб, Самарқанд қоғози ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Тут дарахти пўстлоғидан ишлов берилиш қўл меҳнати жараёнида мустаҳкам қоғоз ишлаб чиқарилади. Қоғозлар шакли ва Бобур Мирзо давридаги қоғоздек сифатли, Хитой қоғози сингари мустаҳкам. Кўҳак тепалиги этагидаги бу қадимий қишлоқ эндиликда туризм қишлоғига айлниб бормоқда. Негаки, Конигил Тошкент-Термиз автомобиль йўли томонидан кариб келишда кенг асфальт йўл солинди, қирлар этагидаги бу текис ва равон йўл сайёҳлар учун барпо этилди. Жўйисой маҳалласи ҳудудида Конигилни намунавий типдаги "Туризм қишлоғи"га айлантириш ишлари бошланди. Май ойи охирги ҳафтасида бу ерга вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Нуруллаев, туман ҳокими Н.Мавлонов ҳамда соҳа вакиллари ташриф буюриб, ҳудудда амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар бўйича фикрлашиб олишди. Таъкидлаганимиздек, Конигил-Самарқанд қоғози, кулолчилик, дурадгорлик ва бошқа ҳунармандчилик анъаналари бугунги кунга қадар сақланиб қолган ҳудуд ҳисобланади. Мазкур ҳудуд халқимизнинг қадимий анъана ва қадриятлари, миллий ҳунармандчилик намуналари билан танишиш учун маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг доим ташриф буюрадиган жойлардан бири. Хусусан, Самарқанд қоғози ишлаб чиқариш жараёни, Конигил кулоллари иши сайёҳларни ўзига ром этади.
Эндиликда қишлоқ инфратузилмаси янада яхшиланиб, маданий кўнгилочар дастурлар ташкил этиш учун имконият яратилади. Қишлоқдаги биноларнинг тарихий қиёфаси тикланади. Меҳмон уйлари, овқатланиш шахобчалари фаолияти йўлга қўйилади. Меҳмонларнинг табиат қўйнидаги дам олишлари ҳамда сайр қилишлари учун Сиёб ариғи атрофида пиёдалар йўлаги, дам олиш масканлари ташкил этилади. Кексаларнинг сўзига қараганда, қадимда бу ердан оқиб ўтувчи Сиёб ариғи бўйлари 40 дан ортиқ жувозлар саноат, тиббиёт ва бошқа туризм йўналишлари ташкил этилади. Аҳоли хонадонлари ораста, чиройли ва кўркам, томорқалари обод бўлиши учун аҳолига кредит маблағлари ажратилади, ёрдам кўрсатилади.

Шаҳзода ҲАБИБОВА,
"Гулобод тонги"нинг жамоатчи мухбири


Последнее редактирование: 10/06/2020 16:47;   Просмотров: 879
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку