Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

2017 ЙИЛ – ТОВУҚ ЙИЛИ

Мучал 12 ҳайвон номи билан аталадиган йил ҳисоби бўлиб, қадимда японлар, кореяликлар, мўғуллар, хитойликлар ва турк халқлари кўп асрлар давомида шу ҳисобга амал қилганлар.

12 мучал йили ҳақида Абу Райҳон Беруний, Улуғбек асарларида ҳам маълумотлар бор.

Мучал календари 22-мартдан бошланади. Январь, февраль ва 21-мартгача бўлган давр олдинги мучал йили ҳисобига киради.

Одам ёшини мучал йили билан ҳисоблаганда унга яна бир йил қўшилади. Одам ёши она қорнидалигидан бошлаб ҳисобланади.

Ўн икки йиллик мучал календари биринчи йил — сичқон (муш) билан бошланиб, кейинги йиллар — сигир (бақар), йўлбарс (паланг), қуён (харгуш), балиқ (наҳанг), илон (мор), от (асп), қўй (гўсфанд), маймун (ҳамдуна), товуқ (мурғ), ит (сак) ва ўн иккинчи йил — тўнғиз (хук) билан тугайди.

Мучал йил ойлари осмондаги ўн икки юлдуз туркуми — ўн икки бурж номи билан аталади. Биринчи ой — ҳамал, кейинги ойлар — савр, жавзо, саратон, асад, сунбула, мезон, ақраб, қавс, жаддий, далв ва ўн иккинчи ой — ҳут билан якунланади.

Хитой тақвими бўйича Товуқ энг нозик дидли, сўзамол, синчков, сезгир, инжиқ, талабчан, ҳушёр, масъулиятли ҳисобланади. Унга интилувчанлик ва етакчилик хос, лекин камтарлик ва ўзига ишончсизлик каби ҳислатлар унга ёт. Шунингдек, Товуқ — ажойиб рўзғор бекаси. Агар оилада товуқ йилида туғилганлар бўлса, демак бу йил ўша оилада тўкин-сочинлик бўлади, деб ҳисобланади.

Қуйидаги жадвал асосида мучал йилининг милодий тақвим бўйича қайси йилларга тўғри келишини аниқлаш мумкин:

Мучал йили

Мучал йилига мос келадиган милодий йиллар

1

Сичқон

1924

1936

1948

1960

1972

1984

1996

2008

2

Сигир

1925

1937

1949

1961

1973

1985

1997

2009

3

Йўлбарс

1926

1938

1950

1962

1974

1986

1998

2010

4

Қуён

1927

1939

1951

1963

1975

1987

1999

2011

5

Балиқ

1928

1940

1952

1964

1976

1988

2000

2012

6

Илон

1929

1941

1953

1965

1977

1989

2001

2013

7

От

1930

1942

1954

1966

1978

1990

2002

2014

8

Қўй

1931

1943

1955

1967

1979

1991

2003

2015

9

Маймун

1932

1944

1956

1968

1980

1992

2004

2016

10

Товуқ

1933

1945

1957

1969

1981

1993

2005

2017

11

Ит

1934

1946

1958

1970

1982

1994

2006

2018

12

Тўнғиз

1935

1947

1959

1971

1983

1995

2007

2019

 

Мучалингизни топмоқчи бўлсангиз, аввал таваллуд йилингизга 9 сонини қўшинг, сўнгра йиғиндини 12 га бўлинг. Қолдиқ сонни эса мучалингиз деб билинг. Айтайлик, 1972 йили туғилгансиз. Бу санага 9 ни қўшсак, 1981 га айланади. Уни 12 га бўлсак, 165 сони келиб чиқади ва қолдиқ сифатида 1 қолади. Жадвалда эса ушбу рақам қаршисида “Сичқон” ёзуви турибди. У сизнинг мучалингиздир. Борди-ю, амаллар натижаси “ноль”га тенг бўлса, 12-мучал йилида дунёга келган ҳисобланасиз. Мисол учун, сиз 1959 йили туғилган бўлсангиз, бу сонга 9 қўшилганда, йиғинди 1968 га тенглашади. У 12 га тақсимланса, ҳеч қандай қолдиқ чиқмайди, аниқроғи, “ноль” пайдо бўлади. 1959 рақами эса жадвалнинг ўн иккинчи қаторидан ўрин олган. Демак, мучалингиз тўнғиз эканлиги ўз-ўзидан аён бўлади.

Сиз оила аъзоларингиз ва қариндош-уруғларингиз мучалларини ҳам шу асосда бемалол аниқлашингиз мумкин.

Тайёрловчи Х. НУР


Дата добавления: 06/01/2017 15:38;   Просмотров: 2433
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку