Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

УСТА САРТАРОШ

Чоршанба маҳалласидаги сартарошхонадан одамлар аримайди.

Уста сартарош Ихтиёржон Халилов мижозларни очиқ чеҳра билан кутиб олар экан, уларни курсига таклиф этади. Шундан кейин нима иш қилиши кераклигини сўрайди. Кимдир сочини калта қилишни, бошқа кимдир соқол олишини айтади. Тезда ишга киришган сартарош уларнинг соч-соқолини кўнгилдагидек қилиб олар экан, кейин атир билан сийлайди. Ҳамма унга миннатдорчилик билдириб кетади.

–Устозим Рауф ота Умаровдан оқ фотиҳа олиб иш бошлаганимга ҳам беш йилдан ошди,-дейди И.Халилов. -Шундан буён халқ хизматидаман. Вақт топиб кекса отахонлар, уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари хонадонларида ҳам бўлиб, уларнинг соч-соқолларини оламан.

Дарҳақиқат, халқига муносиб хизмат қилаётган сартарошни барча ҳурмат қилади. Бундан хурсанд бўлган Ихтиёржон янада баракали меҳнат қилишга интилади. Бўш пайтларида эса маҳалла тадбирларида ҳам қатнашади, қўлдан келганча якка ёлғиз, тўшакда ётиб қолган инсонларга мурувват кўрсатади.

Н.МУҲАММАД


Дата добавления: 13/01/2017 10:19;   Просмотров: 1624
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку