Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ОБОД МАҲАЛЛА

Каттақўрғонариқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Ўрта Арабхона маҳалласи энг обод маҳаллалардан бўлиб, бу ерда 2400 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Уларнинг ҳаммаси маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдурасул Отамуродов бошчилигида тўй-маъракаларни тартибли ўтказиш, ободончилик, кўкаламзорлаштириш ишларида намуна бўлаяптилар. Натижада 2 километр йўл ҳашар йўли билан тартибга келтирилиб, асфальт ётқизилди, электр энер-гиясининг мунтазам таъминланиши учун қўшимча электр трансформатори харид қилиниб ўрнатилди. А.Отамуродов ва маҳалла фаоли, фермер Қаҳрамон Суяров раҳбарлигида учта спорт зали қурилиб, болажонларнинг ҳар томонлама чиниқишлари учун имконият яратилди.

Ўзбек жанг санъати спорт устаси Мунис Мўминов спортга иштиёқи баланд болаларни чиниқтириб, уларга ўзбек жанг санъати маҳоратини ўргатмоқда. Туман, вилоят ва мамлакат беллашувларида қатнашаётган ўғил-қизлар ўртасида чемпионлар сони ортиб бормоқда. Жаҳон чемпиони Азиза Шамсиева, Ўзбекистон чемпионлари Маржона Ҳалимова, Гулноза Облоқулова, Шоҳжаҳон Амир-қуловлар эндиликда маҳалла фахрига айланишган. Хуллас, маҳалламизда чемпионлар, эл назарига тушган инсонлар кўпчиликни ташкил этади.

Тадбиркорлар ҳам қараб турганлари йўқ. Улар маҳалла ободончилигига ўз ҳиссаларини қўшаяптилар. Иброҳим, Ҳожи, Ислом, Икром, Ортиқларнинг саъй-ҳаракатлари билан маҳаллада савдо, маиший хизмат, тиббиёт шохобчалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Натижада ўнга яқин аҳоли иш билан таъминланди.

Бир сўз билан айтганда маҳалламиз аҳолиси ўз қишлоқлари чиройига-чирой қўшиш мақсадида бор имкониятдан фойдаланмоқдалар.

Саъдулло ОДИЛОВ, халқ таълими аълочиси, меҳнат фахрийси

 

 


Дата добавления: 20/01/2017 11:28;   Просмотров: 1600
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку