Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Матбуот анжумани

“Гулобод тонги” газетаси таҳририятида “Самарқанд сув таъминоти”МЧЖ Самарқанд туман филиали раҳбари Азизжон Файзиқулов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Бугунги кунда туман ҳудудида истиқомат қилаётган 266 минг нафар аҳолидан, 234,1 минг нафари марказлашган ичимлик суви билан таъминланган бўлиб, таъминланиш даражаси 92,6 фоизни ташкил этади. Ҳудудда 210 та сув иншооти, 215 та сув қудуғи ва 305,2 км ичимлик сув тармоғи мавжуд, шундан 87 та сув иншоотига “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ туман филиали томонидан хизматлар кўрсатилмоқда.
Тумандаги 74 та маҳалла фуқарлар йиғинларидан 64 таси марказлашган ичимлик сув билан тўлиқ таъминланган, 10 таси қисман таъминланган, ушбу маҳаллаларни ҳам ичимлик сув билан тўлиқ таъминлаш дастурга киритилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
26 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига мувофиқ туман ҳудудидаги маҳаллаларда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
Қайд этиш лозимки, “Паррандачилик” МФЙ Меҳробод қишлоғидаги 1 дона кўп қаватли хонадонни ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 1 дона сув иншооти қуриш, “Хаймари боло” маҳалласи аҳолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона сув иншооти ва ичимлик сув тармоғи қуриш, “Хаймари поён” маҳалласи ҳудудидаги 110 дан ортиқ хонадон аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш учун 1 дона сув иншооти ва ичимлик сув тармоқлари қуриш, “Чоршанбе” маҳалласи аҳолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона сув иншоотини қайта таъмирлаш, “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудидаги 150 дан ортиқ ҳонадонлар аҳолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона сув иншооти ва ичимлик сув тармоқлари қуриш, “Пулимуғоб” маҳалласи аҳолисининг сув таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона сув иншоотини қайта таъмирлаш, “Навобод” маҳалласи ҳудудидаги 50 дан ортиқ хонадонларни ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида сув тармоқларини алмаштириш, “Жўйиаббос” маҳалласи ҳудудидаги 60 га яқин янги қурилган хонадонларни ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 1 дона сув иншооти ва ичимлик сув тармоғи қуриш, “Диёр” маҳалласи ҳудудидаги сув иншооти қайта таъмирлаш, “Ражабамин” маҳалласи ҳудудидаги 180 дан ортиқ хонадонларда яшовчи аҳолини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида ичимлик сув тармоғи тортиш, “Найзатепа” маҳалласи аҳолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона сув иншооти ва ичимлик сув тармоқлари қуриш, “Талибарзуи поён” МФЙ Боғитилло гузари аҳолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона сув иншооти қуриш, “Жўйисой” МФЙ Ватанпарвар кўчасида яшовчи аҳолини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадади ичимлик сув тармоғи тортиш, “Ипакчи” маҳалласи аҳолисини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона сув иншооти ва ичимлик сув тармоқлари қуриш, “Жарқишлоқ” маҳалласи аҳолисини ичимлик сув тармоқларини яхшилаш мақсадида 1 дона сув иншоотини қайта таъмирлаш ва “Урганжи”, “Қайнама”, “Юқори Чордара”, “Гулобод”, “Хишрав” маҳаллалари аҳолисига оқова сув хизматини кўрсатилишини янада яхшилаш мақсадида оқова сув тармоғини тортиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда қурувчи ташкилотлар томонидан қурилиши ишлари якунига етказилган.
Шунингдек, қўшимча дастур асосида “Ўрташиқ” маҳалласида 1 дона янги сув иншооти ва сув тармоғи қурилди ва “Талибарзуи боло” маҳалласи ҳудудидаги 1 дона мавжуд сув иншооти қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди.
2024 йил барча манбалар ҳисобидан амалга оширилган ишлар натижасида, туман бўйича 6,9 минг нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиши, 2,5 минг нафар аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланиши ва таъминланиш даражаси 92,6 фоиздан 93,5 фоизга кўтарилиши кўзда тутилган.


Последнее редактирование: 26/04/2024 08:59;   Просмотров: 45
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку