Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

ИСТАГИМИЗ ИЖОБАТ БЎЛГАЙ

Маҳалла чойхонасига чиқсам одамлар газетадан ниманидир ўқишаётган экан.

–Ҳа, янги латифа чиқибдими?-сўрадим.

–Ие, нималар деяпсиз?-деди маҳалла фахрийси, кўп йиллар маҳалла фуқаролар йиғини раиси бўлиб ишлаган Матлуб ота Салоҳидинов. –Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони чиқибди. Уни ўқиб руҳланиб кетдим. Энди истагимиз ижобат бўладиган бўлди.

–Фармонда нималар дейилган?-қизиқиб сўрадим?

– Эшитинг бир жойини ўқиб бераман: “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда оилаларда тинчлик ва хотиржамликни таъминлаш, ёлғиз кишилар ва эҳтиёжманд кексаларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек уларнинг биринчи навбатдаги эҳтиёжлари қондирилишида ҳар томонлама ёрдам бериш, кексалар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда ҳар хил ижтимоий-маданий тадбирлар, телемарафонлар, махсус спорт мусобақалари, кекса ёзувчилар, артистлар, хонандалар, рассомларни ва ижодий зиёлиларнинг бошқа вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар ташкил этилади”.

– Демак, ҳар бир нуроний эътиборда бўлар эканда! Барака топсин, Президентимиз ҳақ гапни ёзибди. Устозига, отасига минг раҳмат. Фармонни барчага ўқиб бериш керак. Ҳамма ундан хабардор бўлса яхши бўлади. Ҳар бир нуроний мамлакат тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиши, ёшларнинг маънан онгли, юртпарвар бўлиб ўсиши учун қимматли маслаҳатлар бериши керак. Беҳуда 2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эътироф этилмади.

Менинг бу сўзларимни фахрийлардан Хайрулла Зоҳидов, Рафиқ Тоҳиров, Наим Ҳусенов ва бошқалар маъқуллашди. Шу куни кечқурун Президент Фармони ўқиб эшиттирилди, барча бир овоздан уни маъқуллашди. Маҳаллада жамоатчилик асосида ташкил этиладиган “Нуроний” жамғармаси бошланғич ташкилоти раиси билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

Ҳаким АЗИМБАЕВ,

кекса қурувчи


Дата добавления: 06/01/2017 14:58;   Просмотров: 1605
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку