Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Жамият

МАҚСАД: ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ МУЛОҚОТ

07-04-2017 14:41

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг фармони асосида Республикамизнинг барча вилоят ва туманларида “Халқ қабулхонаси” ўз фаолиятини бошлади. Туманда ташкил этилган шундай қабулхона туман марказидаги кўркам бинолардан бири – пенсия жамғармаси идораси билан бир бинода жойлашган ва ҳафтанинг душанбадан жума кунига қадар ҳар куни эрталаб соат 9.00 дан то соат 18 гача одамларга хизмат кўрсатади.
“Гулобод тонги” газетасининг жамоатчилик кенгаши аъзоси Аслиддин Қамарзода мазкур қабулхона мудири Жўраев Ғолиб Ражабович билан мулоқотда бўлиб, “Халқ қабулхонаси”нинг мақсад ва вазифалари тўғрисида суҳбатлашди.

 

ТОМОРҚА ҲАМ ДАРОМАД МАНБАИ

07-04-2017 14:18

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 119-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Мирзаев томонидан Самарқанд вилоятида аҳоли хонадонлари ва томорқа ерларидан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш ҳамда ушбу масалада амалий ёрдам бериш юзасидан махсус Ишчи гуруҳ тасдиқланган.

 

ЗИРОАТЧИЛИКДА ИҚЛИМ АЛОМАТЛАРИ

31-03-2017 15:21

Маълумки, қадим замонлардан бошлабоқ инсонлар об-ҳаво аломатларига фавқулодда бир ҳолат, кўпинча эса улар Арши аълонинг уларга бўлган марҳамати ёки лаънати, деб тушунишган. Айниқса, табиий офатларга муносабати ўзгача бўлганлиги тарихдан маълум. Муқад- дас қадимий китобимиз “Авесто” да ҳам бу ўз аксини топган. Шу боис бўлса керак, илк астрологик жадвал VIII асрда мукаммал тузилган бўлиб, унда инсонларнинг об-ҳаво аломатларига қараб хулосалар келтирилган.

 

ХАЛҚ БОЙ БЎЛСА...

31-03-2017 15:13

Давлатимиз раҳбари такрорлаганларидек: “Халқ бой бўлса, давлат қудратли ва бой бўлади”.

 

ЯНГИ БОШҚАРУВ ОРГАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

31-03-2017 14:55

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари - “Маҳалла” тушунчаси мамлакатимиз Конституциясига киритилиб, унинг жамият бошқарувидаги ўрни ва конституциявий мақоми қатъий белгилаб қўйилди. Шу пайтга қадар маҳаллалар ҳамда улардаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятига оид 20 га яқин Низом қабул қилиниб, ижтимоий ҳаётга тадбиқ этилди. Тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ҳамда “Маҳалла” маърифий телерадиокалани фаолият кўрсатмоқда.

 

БИЛМАЙ БОСИЛГАН ТИКОН

24-03-2017 11:55

Халқимизда «Билмайин босдим тиконни, тортадурман жабрини...» деган ҳикмат бор. Бир ишни билмасдан қилиш, охирини ўйламасдан амалга ошириш «Билмай босилган тиконга...» ўхшайди. Судланувчи Ўзбекистон фуқароси, 3 нафар фарзанднинг отаси, бир марта қамоқ жазосини ўтаган Рахимов Орзиқул Тошпўлатович билмай қилган иши туфайли яна бир бор қамалишга мажбур бўлди.

 

МИРОНҚУЛ ҲАЁТИДАГИ МУАММОЛАР

24-03-2017 11:51

Баланд тоғлари, намхуш ҳавоси, шифобахш булоқлари, меҳмондўстлиги ҳамда бошқа дилтортар истироҳат боғлари билан ажралиб турадиган Миронқул қишлоғи ўз равнақини топиб, кундан-кунга чирой очмоқда.

 

МАҚСАД – ИНСОН МАНФААТЛАРИ

24-03-2017 10:55

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган бешта устувор йўналишлар бўйича ҳаракатлар стратегияси матбуотда эълон қилинди.

 

НАВРЎЗ САЙЛИ ЭТМОҚДА ДАВОМ

24-03-2017 10:49

Шарқона янги йилнинг бошланиши, меҳр-оқибат рамзи, бағрикенглик, саховат, тинчлик ва фаровонлик ифодаси, асли миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўзи оламнинг ташрифи қалбларимизга олам-олам қувонч бахш этаётир.

 

МИССИОНЕРЛИК ЖАЗОЛАНДИ

17-03-2017 16:08

Миссионерлик - бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш, эканлигини кўпчилик билади.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку